«жиззах вилояти» тегли мақолалар


Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди
19 декабрь 2024, 12:38

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди

2017 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Эргаш Салиев ишдан олинди. Унинг ўрнини «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси Улуғбек Мустафоев эгаллади.

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
17 декабрь 2024, 11:33

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бир пайтда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди
14 октябр 2024, 20:52

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Жиззах вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди. Махмарасул Умаров бунгача СЭС вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган.

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига бориб урилди, у ҳалок бўлди
3 октябр 2024, 23:58

Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига бориб урилди, у ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Cobalt машинаси ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолди ва олдидаги юк машинасига урилди. У воқеа жойида ҳалок бўлди, йўловчилар эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Жиззах вилоятида темирйўл станцияси бошлиғи 4 минг доллар пора билан ушланди
20 сентябрь 2024, 11:37

Жиззах вилоятида темирйўл станцияси бошлиғи 4 минг доллар пора билан ушланди

Зоминдаги Даштобод станцияси бошлиғи МЧЖ вакилидан 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 4 мингини олганда ушланди. У 100 та юк вагонини божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш ва темирйўл жаримасини қўлламасликка ишонтирган. Станция бошлиғи аввал ўғриликда айбланиб, судланган.

Жиззахда 10 та туман ҳокимининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди
10 июль 2024, 22:39

Жиззахда 10 та туман ҳокимининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси ўтказган текширувда 10 та туман ҳокимлиги ва 9 та ташкилотнинг 124 та ҳужжатида қонун талаблари бузилгани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳокимликларга тегишли тақдимнома ва кўрсатмалар юборилиб, имзоланган қарорлар бекор қилинди.

Жиззах вилоятидаги BYD заводи илк автомобилларини ишлаб чиқарди
27 июнь 2024, 14:02 1

Жиззах вилоятидаги BYD заводи илк автомобилларини ишлаб чиқарди

Президент Жиззахдаги BYD Uzbekistan Factory автомобиль заводига ташриф буюрди. Ҳозир у ерда 2 моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилмоқда. 1-босқичда ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг дона, 3-босқичга етиб 500 минг донани ташкил этади. Маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ортиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради
27 июнь 2024, 11:04

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради

Пайшанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради. Шунингдек, Зомин туманида Халқаро мақом санъати фестивалини очиб беради.

«Мактаб битирувчилари эмас». Жиззахда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
25 май 2024, 12:13

«Мактаб битирувчилари эмас». Жиззахда Lacetti автобус билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Шароф Рашидов туманида Lacetti автобус билан тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Енгил машинанинг 21 ёшли йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Жиззах вилояти ИИБ фуқаролар тармоқларда айтилгани каби мактаб битирувчилари эмаслиги, улар тўйга кетаётган бўлганини билдирди.

Жиззахда 7-синф болани урган ўқитувчи ишдан олинди
10 апрель 2024, 02:43

Жиззахда 7-синф болани урган ўқитувчи ишдан олинди

Болалар омбудсманига келган мурожаат ўрганилганда Жиззах вилояти Зомин туманида мактаб ўқитувчиси вояга етмаган ўқувчининг юзига бир неча бор тарсаки уриб, уни ҳақорат қилгани маълум бўлди. Мактаб директори буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Президент — Жиззах вилояти иқтисодиётини ривожлантириш имкониятлари ҳақида
9 апрель 2024, 21:47

Президент — Жиззах вилояти иқтисодиётини ривожлантириш имкониятлари ҳақида

Жиззах вилоятидаги маҳаллаларга экспортчи лидерлар бириктирилади, деди президент. Бундан ташқари, Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш, Айдар-Арнасой кўли атрофида «туризм ҳалқаси» яратиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш режалаштирилган.

Жиззах вилоятининг 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилади
9 апрель 2024, 15:48

Жиззах вилоятининг 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилади

Жиззах вилоятидаги 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилиб, уларга элтувчи йўллар таъмирланади. Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сайёҳлар учун шароит ҳозирланиб, бу мақсадларни амалга ошириш учун ҳукумат комиссияси тузилади.

Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасига борди (фото, видео)
9 апрель 2024, 03:42

Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасига борди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилган Киберспорт аренаси билан танишди. Президент у ерда киберспорт, шахмат, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатиб, ёшлар билан суҳбатлашди. «Биз белгилаб олган стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз», — деди у.

Президент Жиззахда саноат зонаси ва қуёш электр станцияси қурилишини бошлади
8 апрель 2024, 20:34

Президент Жиззахда саноат зонаси ва қуёш электр станцияси қурилишини бошлади

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида металлургияга ихтисослашган саноат зонаси ва қуёш электр станцияси қурилишини бошлашда иштирок этди.

USTDA Жиззахда рақамли сув бошқаруви лойиҳасини якунлади
3 март 2024, 16:32

USTDA Жиззахда рақамли сув бошқаруви лойиҳасини якунлади

Американинг «Nobel Systems» компанияси ва «Ўзсувтаъминот» ҳамкорлигидаги «Digital Twin» рақамли лойиҳаси якунланди. Бунинг учун АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги 430 минг доллар грант маблағи ажратган. Рақамли сув бошқаруви лойиҳаси икки йил давомида Жиззах шаҳрининг учта маҳалласида амалга оширилди.

Жиззахда болалар боғчаси мудираси пичоқлаб ўлдирилди
6 август 2023, 13:01

Жиззахда болалар боғчаси мудираси пичоқлаб ўлдирилди

Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида болалар боғчаси мудираси маҳалладоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди
27 июнь 2023, 15:53

Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди
27 июнь 2023, 13:58

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди

Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида таомланган 57 киши заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди. Уларнинг 11 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди, 46 нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти.

Жиззахда Татаристон иштирокида кимё-саноат технопарки очилади
24 апрель 2023, 21:40

Жиззахда Татаристон иштирокида кимё-саноат технопарки очилади

Татаристон раиси Рустам Минниханов Жиззахда кимё-саноат технопарки қурилиши стартида иштирок этди. Ўтган йили Чирчиқ шаҳрида қўшма технопарк фойдаланишга топширилганди. Татаристон раҳбарини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Жиззахда 218 дона балиқни ноқонуний овлаганлар ушланди
27 февраль 2023, 17:33

Жиззахда 218 дона балиқни ноқонуний овлаганлар ушланди

Дўстлик туманида 218 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайвонот дунёсига 28 млн сўм зарар белгиланди. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг